Ссылки доступа

Саудия Арабистонида COVIDга қарши курашда вафот этган шифокорлар оилаларига 133 минг доллардан тўлайди


Саудия Арабистони давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат коронавирус пандемиясига қарши курашда вафот этган ҳар бир тиббиёт ходимининг оиласига ярим миллион риал (133 минг доллар) хайрия қила бошлаганини хабар қилмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, тўловни мутахассиснинг қаерда ишлашидан қатъий назар, вафот этган шифокорларнинг оилалари олади: давлат ёки хусусий клиникада, фуқаролик ёки ҳарбийда, у саудиялик ёки таклиф этилган шифокор бўлишидан қатъий назар.

СПА агентлиги ҳукумат баёнотида «шифокорлар қироллик фуқаролари ва аҳолиси саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаш учун пандемияга қарши курашда ўз ҳаётларини қурбон қилдилар» дейилган.

Саудия Арабистони шу кунга қадар 8,320 ўлимни қайд этган, аммо тиббиёт ходимлари орасида ўлим ҳақида аниқ маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG