Ссылки доступа

Минтақалараро адоватни қўзғатишда гумон қилинаётган журналист Аслан Сартбоев Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасида сўроқ қилинади


Asia News газетаси бош муҳаррири Асланбек Сартбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақирилди.

Фуқаролик фаол Одил Турдуқулов 9 август куни соат 17:00 да Фейсбукдаги саҳифасида чақирув қоғозини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Асланбек Сартбоевга нисбатан Жиноят кодексининг 313 моддаси 1 қисми — «Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатиш» билан иш очилгани маълум бўлди. Хусусан, журналист Интернетда эълон қилган материалда минтақалараро адоватни қўзғатиш аломатлари борлиги учун экспертиза тайинланди.

Бир кун олдин, 6 -август куни Сартбоев Фейсбукдаги саҳифасида Бишкекнинг янги мери вазифасини бажарувчи Таалайбек Сарибашовнинг мерия ходимлари билан бирга тушган сурати жойлаштирилган хабарни эълон қилди. Сурат тагида журналист амалдорни ҳақоратли сўз билан изоҳлаган ва унинг «Ош ромашкалари” кимга кераклиги билан қизиқган. Хабар муаллифи “ромашка” деганда нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган. Изоҳларда обуначилар журналистдан постни олиб ташлашни талаб қилиб, уни минтақалараро адоватни қўзғатишда айблашган.

Бир йил олдин, 2020 йил сентябрь ойида, Қирғизистон Олий суди Asia News газетасига, ўша пайтда Ички ишлар вазирлиги бошлиғи Кашкар Жунушалиевга 300 минг сом (тахминан 3,5 минг доллар) тўлашни буюрди. Бундан олдин, ушбу нашрга қарши даъво бош вазирнинг собиқ ўринбосари Жениш Разаков томонидан қўзғатилган эди, унга газета шаъни ва қадр-қимматини бузганлиги учун 50 минг сом тўлаши керак эди.

XS
SM
MD
LG