Ссылки доступа

ХТВ янги ўқув йилида мактабларда дарслар гибрид шаклда давом этишини билдирди


Халқ таълими вазирлиги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид (аралаш) шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини очиқлади.

Буни ХТВ шу кунда бутун дунёда кузатилаётгани каби Ўзбекистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари давом этаётгани ҳамда бу йил ўтган йилдагига нисбатан мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани билан изоҳлаган.

Вазирлик қайдича, янги ўқув йилида таълим муассасаларида юзага келадиган вазиятга қараб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

“Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади”, дейилган ХТВ хабарномасида.

Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмаслигини урғулаган вазирлик анъанавий таълим тўлиқ тикланиши учун тизимдаги барча ходимлардан тезроқ вакцина олишни сўраган.

XS
SM
MD
LG