Ссылки доступа

Германия Ўзбекистонга 355 минг дозадан зиёд вакцина йўлламоқчи


Германия Федератив Республикаси ривожланаётган мамлакатларга ёрдам доирасида Тошкентга AstraZeneca вакцинасидан 355 минг 200 доза йўллайди. Бу ҳақда 9 август куни Берлинда ГФР ҳукумати расмий вакилининг ўринбосари Улрике Деммер билдирган.

“Немис тўлқини” хабарига кўра, мулозима Германия Ўзбекистондан ташқари Тожикистонга 100 минг 800 доза, Суданга 357 минг 600 доза, Эфиопияга 271 минг 200 доза ва Афғонистонга 213 минг 600 доза вакцина ажратилганини маълум қилган.

ГФР жорий йил охиригача биринчи галда ривожланаётган мамлакатларга 30 миллион доза вакцина етказиб беришига оид қарор 21 май куни Римда ўтган Соғлиқни сақлаш бўйича глобал саммитда қабул қилинган.

Ёрдам вакциналари ривожланаётган ўлкаларга ЖССТнинг COVAX дастури доирасида етказилади.

Аввалроқ Озодлик мазкур дастур асосида жорий йилнинг 30 июлига ўтар кечаси АҚШдан Ўзбекистонга 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилгани ҳақида хабар қилган.

XS
SM
MD
LG