Ссылки доступа

Қозоғистонда судья порахўрлик учун 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Ҳукм 10 август куни Қарағанда вилоятининг туманлараро иқтисодий суди судьяси Ержан Габдуллинга ва Оливиа компаниясининг адвокати Елена Кантер-Скрипкинага эълон қилинди.

Суд қарорига кўра, судланувчи Габдуллин Кантер-Скрипкинадан пора сифатида «10 минг евро ва уч миллион тенгени олган».

Судья Габдуллин «фирибгарлик» ва «пора ундаш» айблари билан тўққиз йилга, адвокат Кантер-Скрипкин эса «пора олишга уриниш» айблови билан уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Судья хонадонида тинтув пайтида қўлга киритилган 10 минг евро ва уч миллион тенгени давлат даромадлари сифатида олиб қўйилади.

- Габдуллинга нисбатан суд қасамёдни бузилишини оғирлаштирувчи ҳолат деб тан олди ва содир этилган жиноятлар суд ҳокимиятининг обрўсига путур етказишини ҳисобга олди. Шу муносабат билан, суд тўққиз йиллик қамоқ жазосини адолатли деб топди. Кантер-Скрипкинага нисбатан, суд унинг чин дилдан пушаймонлигини, терговга ёрдамини, оғирлаштирувчи ҳолатларнинг йўқлигини ҳисобга олиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилди. Иккала маҳкум ҳам умрбод давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган, — дея тушунтирди судья Саян Аккожин.

Прокуратура маълумотларига кўра, адвокат Кантер-Скрипкина судья Габдуллиндан ижарага уй-жой қуриш учун давлат харидлари танлови натижаларига эътироз билдиришга уриниб, манфаатларини судда ҳимоя қилган компания фойдасига ҳал қилишни сўраган.

Баҳснинг бошида прокурор Габдуллинни олти йилга, Кантер-Скрипкинани эса уч йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Габдуллин ҳимояси тарафи уни оқлашни, адвокат Кантер-Скрипкинага эса енгил жазо тайинлашни сўради.

Жараён май ойида бошланган. Айбланувчилар шу йилнинг февралидан тергов изоляторида ҳибсда сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG