Айбловлар Америка оммавий ахборот воситаларида 2020 йил охиридан бери тарқалмоқда. Бош прокурор Лаэтития Жеймс шу ойда якунланган махсус тергов ўтказди.
Терговчиларнинг хулоса қилишича, 11 аёл, шу жумладан губернаторлик ҳамкасблари, Куомонинг губернаторлик даврида жинсий зўравонликдан азият чеккан.
AP хабарига кўра, 63 ёшли демократ ҳеч қачон аёлларга атайлаб ҳурматсизлик қилмаганлигига ишонтирган. Унинг фикрича, бу «сиёсий мақсадли ҳужум» ва уни қайтаришга уриниш штатда бир неча ой давомида иситма бўлиб қолишига олиб келади. Куомо бундай вазиятни яратишга ҳаққи йўқлигини айтди. «Ҳозир қила оладиган энг яхши ишим — истеъфога чиқиш ва маъмуриятга бошқарув ҳуқуқини бериш», деди ҳоким.
Кўп аёллар, агар улар Куомонинг хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар беришса, жазодан қўрқишларини айтишган, дейди терговчилар. Улар Куомо маъмуриятини «душманлик иш жойи», «қўрқув ва қўрқитиш билан тўла» деб таърифлашди.
АҚШ президенти Жо Байден Нью-Йорк губернатори билан бўлган воқеани шарҳлар экан, Эндрю Куомо истеъфога чиқиши кераклигини айтди.
Ўтган йили бир нечта аёллар Эндрю Куомони жинсий зўравонликда айблашган. У айбловларни рад этди ва истеъфога чиқмади.