Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ бош вазири, тергов остида бўлган Омурбек Бабанов чет элга учиб кетди


Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Омурбек Бабанов Қирғизистонни тарк этди. Бу ҳақда «Озодлик»га Жўрқорғи Кенгеси депутати Мирлан Жеенчороев маълум қилди.

Аммо у Бабанов аниқ қаерга учганини айтмади. Маҳаллий ОАВ Бабанов 5 август куни Бишкек — Москва рейсини амалга оширгани ҳақида хабар тарқатди.

Собиқ бош вазир Омурбек Бабанов 31 май куни «Қумтор» лойиҳаси амалга оширилишида коррупция содир этгани учун ҳибсга олинган. 27 июль куни суд қамоққа олиш чорасини ўзгартирди ва Бабановни чет элда тиббий ёрдам олиш учун қамоқдан озод қилди. Унинг адвокати Амантур Абдираҳмоновнинг айтишича, Бабановга Қирғизистонда даволашнинг имкони йўқ.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Қумтор» конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишнинг турли босқичларида коррупция юзасидан жиноий тергов доирасида бошқа собиқ амалдорлар, собиқ ва ҳозирги ўринбосарлар Асилбек Жеэнбеков ва Торобай Зулпукаров, Исхак қўлга олинган.

Тергов билан битим тузилгач, собиқ депутатлар Алмазбек Баатирбеков, Талантбек Узоқбоев, Исхак Пирматов, шунингдек собиқ бош вазирнинг биринчи ўринбосари ТайИрбек Сарпашев уй қамоғига қўйиб юборилди.

XS
SM
MD
LG