Ссылки доступа

Қирғизистон Туркманистондан электр энергияси сотиб олишни бошлади


Шу йилнинг августидан декабригача Туркманистон Қирғизистонга 501,9 миллион кВт / соат электр энергияси етказиб беради. Энергия ва саноат вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар тегишли битим имзолаган.

Қайд этилишича, 9 августгача Туркманистон 19,2 миллион киловатт экспорт қилган. Табиий газ етказиб бериш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, электр энергияси сотиб олинадиган нарх кўрсатилмаган.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг шу йилнинг июнь ойида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашуви чоғида куз-қиш даврида Қирғизистонга туркман гази ва электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилган.

Аввалроқ, «Қирғизистон миллий электр тармоғи» истеъмолчиларни электр энергиясини тежашга чақирган ҳолда, 2021/2022 яқинлашиб келаётган куз-қиш даври электр энергияси танқислиги туфайли, унинг истеъмоли ошгани учун қийин бўлиши кутилаётганини билдирган эди. Миллий энергия холдинги, шунингдек, энергия компанияларига электр энергияси истеъмоли чегарасини доимий равишда кузатиб боришни топширди.

XS
SM
MD
LG