Ссылки доступа

Россия мудофаа вазири «Толибон» қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка ваъда берганини маълум қилди


Толибон Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини назоратга олди, лекин қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка ваъда берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сешанба куни Бутунроссия ёшлар таълим форумида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Шойгунинг айтишича, Толибон чегарани кесиб ўтишга ва қўшни ҳудудларга ҳужум қилишга ҳалокатли уринишлар қилмаслигини айтган.

Яқинда Толибон Қундузни назорат остига олганини эслатган Шойгу, Россия Марказий Осиё давлатларининг қўшинларини модернизация қилишга ёрдам бераётганини, улар Афғонистондан келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши туришга тайёр эканликларини қўшимча қилди.

«Афғонистондан олдин келган таҳдидлар — бу гиёҳванд моддалар савдоси, бу террорчиларнинг Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон орқали бизнинг мамлакатимизга кириб бориши ва албатта, бу камаймайди. Шунинг учун ҳамкасбларимиз, иттифоқчиларимиз, КХШТ бўйича ҳамкорларимиз бунга тайёр бўлишлари биз учун ўта муҳим. Бунинг учун биз табиий равишда ҳамма нарсани қиламиз», — дея Россия ОАВ Россия мудофаа вазирининг сўзларини келтиради.

Аввалроқ, ўтган ҳафта толиблар Афғонистоннинг олти вилоятининг марказларини эгаллаб олгани ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG