Ҳукмни Олмаотанинг Турксиб туман суди чиқарган. Суд жараёни қачон тугаши ҳақида хабар берилмаган.
Ҳукмга кўра, Мусайбековга давлатга 62 миллион тенге (145 минг долларга яқин) тўлаш мажбурияти юкланган.
53 ёшли Мусайбеков февраль ойида 15 минг доллар пора олаётганликда гумон қилинган. Маълум қилинишича, бу пуллар давлат-хусусий шериклик шартномасини имзолашда маълум бир компанияни танлаш учун мансабдор шахсга мўлжалланган.
Олмаота суди, шунингдек, собиқ вице-вазирга пора берганликда айбланган тадбиркорга 62 миллион танга миқдорида жарима жазосини берди.
Март ойида, Мусайбеков ҳибсга олингандан кўп ўтмай, Маданият ва спорт вазири Актоти Райимқулова агар қўл остидагининг айблари судда исботланса, у истеъфога кетишга тайёрлигини айтди. Ҳозирча Райимқулова ҳукмга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
Давлат хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат органлари раҳбарлари ўз бўйсунувчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда истеъфога чиқиш тўғрисида ариза беришлари шарт.
Мусайбеков бу лавозимга 2020 йил май ойида тайинланган эди. У бу бўлимга маълум муддатли танаффусдан кейин қайтган. Бунгача ҳам 2015 йил февралидан 2019 йилнинг январигача Мусайбеков маданият ва спорт вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Унга қадар эса Молия вазирлиги, Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, “Самрук-Казина” жамғармасида ишлаган ва Маданият ва спорт вазирлигига қайтишдан олдин Миллий олимпия қўмитаси бош котиби бўлган.