Ссылки доступа

АҚШда Pfizer ва Moderna вакциналари ҳомиладорларни эмлаш учун хавфсиз деб топилди


АҚШ расмийлари яқинда ўтказилган тадқиқотлар вакциналарнинг бола ташлаш хавфини оширмаслигини кўрсатганини билдиришиб,, ҳомиладор аёлларни коронавирусга қарши эмланишга чақиришди.

АҚШнинг хасталиклар назорати ва профилактикаси маркази (CDC) директори Рошель Валенски 11 август куни ўз муассасаси ҳомиладор, ҳомила орттиришни режалаётган, бола эмизаётган аёлларнинг барчасини эмлов жараёнидан ўтишга чақиришини билдирган.

CDC вакилларига кўра, оралиқ маълумотлар таҳлили ҳомиладор аёллар эмланган тақдирда, бола ташлаш хавфи юқори бўлмаслигини кўрсатган.

АҚШдаги тадқиқот 20 ҳафталиккача ҳомилага эга бўлган ва Pfizer ёки Moderna вакцинасини олган 2,5 мингдан зиёд аёлни қамраб олган.

Бу орада Калифорния ўқитувчилар ва мактабда ишлайдиган бошқа ходимлар учун эмловдан ўтиш ёки вақти-вақти билан COVID-19 га тест топширишни мажбурий қилиб қўйган АҚШнинг илк штатига айланди.

XS
SM
MD
LG