Ссылки доступа

Қирғизистонда янги ўқув йили 15 сентябрдан бошланади


Қирғизистонда янги ўқув йили 15 сентябрда бошланади. Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг 12 августдаги хабарига кўра, тегишли қарорни Вазирлар Маҳкамаси раиси Улукбек Марипов имзолаган.

Қайд этилишича, бундай қарор офлайн режимда ўқишга босқичма-босқич ўтиш учун эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

Бугунги кунга келиб, таълим ташкилотлари ходимларининг 152 минг 827 нафаридан 56,114 таси COVID-19 га қарши вакциналарни олган, бу эса 36,7 фоизни ташкил қилади. Яна камида 52 минг ходим келажакда эмланиши керак.

«Таълим муассасаларида ўқув йили бошланишининг қолдирилиши ёзги сайёҳлик мавсумининг узайишига ҳам ёрдам беради. Фармоннинг қабул қилиниши таълим тизимидаги ишчиларнинг иш ҳақига, шунингдек, таълим жараёнига таъсир қилмайди”, — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Аввалроқ, деярли икки йил давомида кўпчилик ўқувчилар учун ёпиқ бўлган умумтаълим мактаблари ва болалар боғчалари янги ўқув йилида одатдагидек иш бошлаши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, келаётган ўқув йилида болалар учун мактаб формаси бекор қилинган, чунки пандемия шароитида кўплаб ота-оналар моддий қийинчиликларга дуч келишаётгани қайд этилди.

Қирғизистонда коронавирус тарқалиши сабабли мактаблар 2020 йил март ойида карантинга олинди, машғулотлар масофадан ўтказилди. У худди шу форматда 2020/2021 ўқув йилида давом этди. Мактабнинг охирги чоракларида ўқувчилар 1, 2, 3, 4, 5, 9 ва 11 синфларга қатнадилар, 6, 7, 8 ва 10 синф ўқувчилари учун эса дарслар онлайн тарзда ўтказилди.

XS
SM
MD
LG