Диний идора қайдича, айни кунларда муфтийнинг аҳволи барқарор, даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.
“Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз”, дейилган ЎМИ хабарномасида.
71 ёшли муфтий Усмонхон Алимов Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтаётгани ҳақида Озодлик қарийб уч ҳафта муқаддам хабар қилган.