Ссылки доступа

Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланиб бўлди


Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг қарийб 100 фоизи COVID-19`га қарши эмланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Вакцинанинг биринчи дозасини хизматчиларнинг — 94,7 фоизи, иккинчисини — 91,6 фоизи, учинчисини — 61,1 фоизи қабул қилган. Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 (хитой-ўзбек), шунингдек, «Спутник V» ва Модерна вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Август ойидан бошлаб Қуролли Кучларининг бошқа ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилди.

Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган. Тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан ҳарбий хизматчилар хавф ости гуруҳига киритилган ва жорий йилнинг 1 сентябрга қадар эмланишлари назарда тутилган.

Бундай чоралар ЖССТ тавсиясига биноан ва республикада инфекция тарқалиши муносабати билан амалга оширилди.

Такие меры были приняты по рекомендации ВОЗ и в связи с распространением инфекции в республике.

XS
SM
MD
LG