Ссылки доступа

Қирғизистон Интернетдаги даромадларни солиққа тортишни таклиф қилмоқда


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ёки Интернет орқали хизмат кўрсатадиганлар фаолиятини назорат қилмоқчи.

Бўлим бошлиғи Оқилбек Жапаров 12 август куни ўтказилган матбуот анжуманида айтганидек, бу соҳада 55 мингга яқин киши ишлайди. «Аммо 11 минг киши Солиқ хизматида рўйхатдан ўтган ва фақат 7-8 минг киши солиқ тўлайди», — деди вазир.

Жапаров таъкидлаганидек, бу иқтисодиётдаги салбий кўринишларга қарши чоралар кўриш учун амалга оширилиши керак.

12 августда иқтисодиётга фавқулодда вазиятларни жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди, уни 29 июль куни Жўқорғи Кенгес уч ўқишда қабул қилди. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига иқтисодиётда фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳамда Жўқорғи Кенгес билан келишмасдан бюджет даромадлари ва харажатларининг 20 фоизини тасарруф этиш, шунингдек, солиқ ставкаларини, давлат харидлари шартларини мустақил равишда ўзгартириш имконини беради.

Бизнес-омбудсман Робин Орд-Смит қонун лойиҳасидан хавотир билдириб, ҳужжатда «тадбиркорлик субъектлари ва умуман мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нормалар» борлигини қайд этди.

Президент ҳузуридаги Коррупцияга қарши ишбилармонлар кенгаши котибиятининг маълум қилишича, бу қонун лойиҳасининг айрим қоидалари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш сиёсати ва президент фармонига зиддир. Тадбиркорлар уюшмаларининг миллий альянси президент Садир Жапаровга мурожаатини эълон қилиб, уни қонун лойиҳасини рад этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG