Ссылки доступа

Amnesty International: Россияда тинч намойишлар ўтказиш имконсиз


Россия расмийлари норозилик акцияларига доир қонунчиликни ислоҳ қилиб, Конституция ва инсон ҳуқуқларига соҳасидаги халқаро мажбуриятларга мувофиқлаштирмоғи лозим.

Расмийлар йиғинлар ўтказиш ҳуқуқини максимал шаксиз ҳуқуқ ўлароқ кўриши ва унинг амалда татбиқ этилиши учун шароит яратиши керак — Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳисоботида ана шундай тавсиялар келтирилган.

Россия фуқаролари амалда тинч норозилик акцияларига чиқиш имкониятидан маҳрум, дея қайд этишган ҳуқуқбонлар. Бу ҳуқуқни чекловчи қонунчилик сўнгги 16 йил ичида қабул қилинган. Полиция йиғилишларни бостириш ва тарқатишда тобора шафқатсиз усулларни қўлламоқда, судлар эса норозилик акциялари иштирокчиларига нисбатан борган сари оғир жазо тайинлаяпти.

Ҳисоботга кўра, оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонун бузилишига доир аниқ, қонуний қайд этилган ҳолатлар сони 2011 йилдан бери учтадан 17 тага ортган. Жарималарнинг энг кўп миқдори эса икки минг рублдан (ўша пайтда 60 АҚШ доллари) 300 минг рублга (2011 йилги қийматда — 4 минг доллар) ошган, бу 17 ҳуқуқбузарликдан 12 тасида маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 2014 йилда митинглар тўғрисидаги қонунни бир неча марта бузганлик учун жиноий жазо жорий этилган.

Тинч намойишларга қарши нафақат федерал, балки маҳаллий ҳокимиятлар ҳам кураш олиб бормоқда, судлар эса бу ҳолатга кўз юмаётир. Мулозимлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга норозиларга нисбатан зўрлик қилиш мумкинлигини очиқ билдирмоқда, айни пайтда зўравонлик қилишгани учун уларнинг жазоланмаслиги кафолатланяпти, дея эслатган AI.

Халқаро ташкилот ҳукуматга йиғин ўтказилиши ҳақида қонунда белгиланган муддатда хабар қилиш имконсиз ёки беҳуда бўлган ҳолатларда бу йиғинларни қонуний деб топишни, митинглар ўтказиш қоидаларини бузганлик учун қамоқ ва жиноий жазони бекор қилишни таклиф этган.

Ташкилот ўз тавсиялари сентябрь ойига белгиланган парламент сайловида иштирок этувчи депутатликка номзодларга етиб боришига умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG