Ссылки доступа

Гаитида зилзила: қурбонлар сони 300 дан ошди, 2000 га яқин одам жароҳат олди


Гаитида содир бўлган кучли зилзила натижасида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 1800 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Шанба куни мамлакат ғарбий қисмида 7,2 балли зилзила содир бўлди. Кўплаб бинолар, жумладан черковлар ва меҳмонхоналар вайрон бўлган. Расмийлар катта зарар эълон қилди ва бир ойга фавқулодда ҳолат жорий этди.

Зилзила эпицентри Цент-Луис-ду-Суд шаҳридан 10 километр узоқликда жойлашган. Ер силкиниши пойтахт Порт-о-Пренсда, шунингдек, қўшни шаҳарларда ҳам сезилди. Қидирув -қутқарув операцияси ташкил этилди. Улар вайроналар остидан одамларни қидирмоқда.

АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги USAID иштирокида Гаитига зудлик билан ёрдам беришни буюрди.

Гаитида фаолият олиб бораётган «Болаларни қутқаринг» халқаро ташкилотининг маълум қилишича, зилзила аллақачон оғир гуманитар вазиятга олиб келган. Ташкилотнинг таъкидлашича, зарарни аниқлаш бир неча кун давом этади.

Табиий офат мамлакатда президент Жовенел Моисенинг ўлдирилиши билан боғлиқ чуқур сиёсий инқироз фонида юз берди. У ўтган ой отиб ўлдирилган эди.

2010 йилда Ғарбий ярим шарнинг энг қашшоқ давлати ҳисобланган Гаити Республикасида 200 мингдан ортиқ одам кучли зилзила қурбонига айланди. Мамлакат ҳали тикланмаган инфратузилма ва иқтисодиётга катта зарар етказилди.

XS
SM
MD
LG