Ссылки доступа

Муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди


Усмонхон Алимов
Усмонхон Алимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Аввалроқ, Усмонхон Алимов Москвада даволанаётгани маълум қилинган эди.

Усмонхон Алимов Самарқанд вилоят, Иштихон туманида туғилган. 1982−1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983−1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989−1990 йилларда эса Марокашнинг «Каравийн» дорилфунунида таҳсил олган.

У Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980−1982 йилларда имом-ноиб, 1987−1989 йилларда, сўнгра яна 1990−2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.

2000−2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилган.

Усмонхон Алимов 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётганди.

XS
SM
MD
LG