Ссылки доступа

Тошкентда уч кунлик чақалоғини 18 минг долларга сотган аёл ушланди


Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида чақалоғини 18 минг долларга сотган аёл ушланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир давомида аёл 2021 йил 7 август куни туғилган қиз фарзандини бошқа бир фуқарога 18 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси “Одам савдоси” айблови билан жиноят иши қўзғатилди. Бу моддага асосан она 12 йилгача қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG