Ссылки доступа

Олмалиқ ва Оҳангаронда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди


Олмалиқ шаҳрида хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқни еган 49 киши заҳарланди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабарни 16 августга ўтар кечаси Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги тасдиқлади.

Расман билдирилишича, музқаймоқдан заҳарланган 36 киши Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

15 август куни уларнинг 31 нафарининг аҳволи яхшиланган ва улар касалхонадан чиқарилган. Аҳволи ўртача бўлган беш бемор даволанишда давом этмоқда.

Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига музқаймоқдан заҳарланган 1З бемор ётқизилган. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом этирилмоқда.

“Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда”,-дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG