Ссылки доступа

Толибондан қочган 143 афғон ҳарбийси Тожикистонга учиб кетишди


Аэропорт города Бохтар на юге Таджикистана

16 августга ўтар кечаси Афғонистон армиясининг 143 аскари Хатлон вилояти маъмурий маркази Бўхтор шаҳрига учиб кетишди. Кеча Толибон жангарилари Кобулга кириб, бутун Афғонистон ҳудуди эгаллаб олинганини эълон қилишди.

Озодлик радиосига Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасидаги манбанинг айтишича, афғон ҳарбийлари вақтинча Носирий Хусрав давлат университети ётоқхонасида жойлашган.

«Улар орасида иккита аёл бор. Энди у афғон қўшинларини бошқа жойга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бир нечта таклифлар келиб тушди, якуний қарор ҳали қабул қилинмади», — деди исмини ошкор қилмасликни афзал кўрган Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходими.

Манбанинг аниқлик киритишича, афғон аскарлари Бўхтор аэропортига учта самолёт ва иккита ҳарбий вертолётда учишган. Улар 55 та қуролни Тожикистон расмийларига топширган.

Бугун тонгда Тожикистон расмийлари Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Душанбега келиши ҳақидаги хабарни рад этди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги 16 август куни Афғонистон раҳбари Муҳаммад Ашраф Ғани бўлган самолёт Тожикистон ҳаво ҳудудига кирмаганини ва Тожикистон ҳудудига қўнмаганини маълум қилди. «Шуни ҳам таъкидлаш керакки, тожик томони афғон томондан тегишли сўров олмаган», дейилади Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида.

Аввалроқ, Тожикистон расмийларига яқин манбалар Афғонистон президенти Ашраф Ғани Душанбеда эканлигини тасдиқлади ва қисқа кутгандан сўнг Уммонга учиб кетди. Манбаларга кўра, авиация маъмурияти Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон раҳбарияти билан Ашраф Ғани самолётининг ушбу давлатлар ҳудудидан учишини мувофиқлаштирган.

Афғонистон миллий исломий ҳаракати раиси, маршал Абдурашид Дўстумнинг қизи Роҳила Дўстум кеча Фейсбукда Ашраф Ғанининг самолёти бир муддат Душанбе устидан айланиб, сўнг Уммон томон йўл олганини ёзди. Бошқа манбаларга кўра, Ғанининг Тожикистонга келиши тўғрисида келишувга эришилган, лекин охирги пайтда тожик расмийлари «номаълум сабабларга кўра» уни қабул қилишдан бош тортишган.

16 августга ўтар кечаси Толибон Кобулга кириб, бутун Афғонистон ҳудудини эгаллаб олганини эълон қилди. Улар байроғини Кобулдаги президент саройи устидан кўтаришди. Мамлакат собиқ ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалали Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG