Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг кўзбўямачилигидан хабари борлигини айтди


Андижонда Президент Шавкат Мирзиёев келишига тайёргарлик. Андижон вилояти, Пахтаобод тумани.
Андижонда Президент Шавкат Мирзиёев келишига тайёргарлик. Андижон вилояти, Пахтаобод тумани.

Ҳокимиятга келганидан бери илк маротаба маҳаллий матбуотга интервью бергани айтилаётган президент Шавкат Мирзиёев ўзи ташриф қиладиган ҳудудларда ҳокимлар томонидан турли кўзбўямачиликлар қилинаётганидан хабари борлигини таъкидлади.

"Афсуски, неча бор айтишим, огоҳлантиришимга қарамасдан, жойларда фақат менинг ташрифим олдидан кўча ва майдонларни тозалаш, бир кечада бинолар олдида “майсазор” ва “гулзор”лар пайдо қилиш, умуман, ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжа кўрсин ишлар давом этмоқда”,-деган президент.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев “раҳбарларнинг қон-қонига шу қадар сингиб кетган” бу иллатдан қутилиш қийин бўлаётганини ҳам айтган.

Озодлик радиоси мунтазам равишда президентнинг вилоятларга ташрифи чоғида маҳаллий раҳбарлар томонидан амалга оширилган кўзбўямачиликлар тўғрисида мақолалар чоп этиб келади.

XS
SM
MD
LG