Ссылки доступа

Матбуотда маршал Дўстум Ўзбекистонда экани тўғрисида хабарлар пайдо бўлмоқда


Маршал Абдулрашид Дўстум ўз портрети фонида нутқ сўзламоқда. Афғонистон, Жаузжон вилояти маркази Шибирғон шаҳри - 2020, 19 февраль.

Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғон маршали Абдулрашид Дўстум ва ва Балх вилоятининг собиқ ҳокими бўлган тожиклар етакчиси Муҳаммад Нур Афғонистондан Ўзбекистонга қочиб ўтгани тўғрисида Reuters, РИА Новости, ТАСС агентликлари ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарларда таъкидланишича, Абдулрашид Дўстум ва Муҳаммад Нур 14 август куни Термиз-Ҳайратон кўприги орқали Ўзбекистонга ўтган. ТАСС Дўстум айни пайтда Термиз шаҳрида яшаётганини иддао қилган.

“Газета.uz” ҳам бу маълумотни ўз манбаси тасдиқлаганини ёзди. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати бу маълумотни расман тасдиқламади ва айни пайтда рад ҳам этмади.

14 август куни Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг 84 ҳарбийси Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтгани ва уларга бошпана берилиб, тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида билдирган.

Маршал Дўстум 2014-2017 йилда Афғонистон вице-президенти бўлган.

XS
SM
MD
LG