Ссылки доступа

Мустақиллик куни муносабати билан 5 кунлик таътил берилади


Президент фармонига асосан Мустақиллик куни муносабати билан ўзбекистонликлар қаторасига 1 сентябрдан 5 сентябргача дам олади.

1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик куни;
2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.

Дам олиш кунлари ички туризмни ривожлантириш мақсадида Uzbekistan Airways Ўзбекистон ичидаги авиареслар учун чипталар нархини 30 фоиздан 50 фоизгача арзонлаштиргани маълум қилинди.

Билдирилишича, чипталар индивидуал йўловчиларга 30 фоиз, 5 ва ундан кўп кишидан иборат туристлар гуруҳига, ўқувчи ва талабаларга 40 фоиз, оилалар, пенсионерларга эса 50 фоиз чегирим билан сотилади.

XS
SM
MD
LG