Телеканал ҳеч қандай манбага таянмасдан, 16 августда «Тожикистонга ўн саккизта рейс амалга оширилганини» тасдиқлади.
Озоди радиоси Тожикистон Фавқулодда вазиятлар давлат қўмитасидаги манбаларининг хабар беришича, 16 август куни учта самолёт ва иккита вертолёт Афғонистондан Тожикистонга 143 ҳарбий хизматчини етказиб берган.
Азия-Плюс ахборот агентлиги Телеграмдаги саҳифасида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот марказига иқтибос келтирган ҳолда, «Афғонистондан фақат иккита самолёт Тожикистонга қўнгани ва йўловчиларни туширгандан сўнг, улар орқага қайтишгани» ҳақида хабар берган.
Ҳозиргача Тожикистон расмийлари бу борада бирор расмий баёнот бермаган. Ўзбекистон томони Афғонистон ҳарбий самолёти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти чегарасини кесиб ўтаётганда уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
Толибон Кобулга киргандан кейин Афғонистонни тарк этган амалдорлар, ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли сони кескин ошди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам ўз шериклари билан мамлакатни тарк этди.
Аввалроқ у аввал Душанбега учиб, кейин Уммонга кетгани хабар қилинган эди. 16 августда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқиб, Ғани Душанбега келганини рад этди.
1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонни бошқарган, лекин кейинчалик халқаро коалиция томонидан қувиб чиқарилган Толибон йигирма йилдан сўнг Афғонистон устидан назоратни тиклади.
Афғонистоннинг Толо ТВ телеканали ўз манбаларига таяниб хабар беришича, 15 августдан 16 августга ўтар кечаси «Афғонистондан Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига 45 та рейс амалга оширилган».