Ссылки доступа

Афғонистон вице-президенти ўзини қонуний давлат раҳбари деб эълон қилди ва Толибонга қаршилик кўрсатишга чақирди


Амрулла Салех
Амрулла Салех

Президент Ашраф Ғани қочганидан сўнг, Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ ўзини давлат раҳбари вазифасини бажарувчи деб эълон қилди ва Толибонга қаршилик кўрсатишга қўшилишга чақирди. Бу ҳақда у ўз твиттерида ёзди.

«Афғонистон Конституциясига кўра, президент йўқлигида, қочганида, истеъфосида ёки ўлимида биринчи вице-президент унинг ўрнига келади. Мен Афғонистондаман ва бу вазифаларни қонуний равишда бажараман», — деди у.

Амрулла Солиҳ, шунингдек, ҳеч қачон, ҳеч қандай ҳолатда, толибларга бош эгмаслигини айтди. «Менга қулоқ солган миллионлаб одамларнинг ҳафсаласини пир қилмайман. Мен ҳеч қачон Толибон билан бир том остида қолмайман. Ҳеч қачон», — деб ёзган вице-президент.

Шунингдек, Солиҳ АҚШда 2001 йил 11 сентябрь ҳужумидан сал олдин “Ал-Қоида«нинг икки жангариси томонидан ўлдирилган Шимолий Иттифоқ раҳбари Аҳмад Шоҳ Массуднинг хотирасига «ҳеч қачон хиёнат қилмаслигини» айтган. 16 август куни BBC мухбири Ялда Ҳаким Амрулла Солиҳ ва кичик Аҳмад Масуднинг қўшма суратини эълон қилди. Расм остидаги ёзув Афғонистонда Толибонга қарши коалиция тузилаётганидан дарак беради.

Толибон жангарилари 15 август куни Афғонистон пойтахти Кобулга кириб, президент саройини эгаллаб, мамлакат ҳудудини тўлиқ назорат қилишини эълон қилишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. Кобулни эгаллаб олишнинг иккинчи кунида Толибон давлат хизматчиларига жинсидан қатъий назар ўз жойларида ишлашни давом эттиришни буюрди. Соғлиқни сақлаш вазири ва Кобул мери ишга қайтарилди.

The Washington Post манбаларига кўра, АҚШ маъмурияти 15 август куни Толибон вакиллари уларга кира олмаслиги учун Америка банкларидаги афғон ҳукуматининг ҳукумат захираларини музлатиб қўйди. Гап миллиардлаб доллар ҳақида бормоқда.

XS
SM
MD
LG