Ссылки доступа

Ўзбекистон Германия фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда ҳамкор бўлади


Ўзбекистон Афғонистондан немис фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича Германия билан ҳамкорлик қилади. Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўртасида 17 август куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида мана шу ҳақда гап бўлди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, 17 август куни Германиянинг эвакуация самолёти Кобулдан Тошкентга 125 кишини эвакуация қилган. Улар Тошкент орқали Германияга жўнатилади.

Германия Мудофаа вазирлиги кўпроқ одамни эвакуация қилиш учун Тошкент ва Кобул ўртасида ҳаво кўприги яратилиши ҳақида маълум қилган.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, мулоқот чоғида Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин экани таъкидланди.

Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ҳамда минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

XS
SM
MD
LG