Ссылки доступа

Қирғизистондаги афғонлар уларга қочқин мақомини беришни талаб қилмоқда


18 август куни Қирғизистон Республикасидаги Афғонистон фуқаролари Бишкекдаги БМТ биноси ёнидаги пикетга чиқишди.

Улар 20 йилдан ошиқ бошпана ололмаётганидан шикоят қилиб, Қирғизистон ҳукуматидан уларга қочқин мақомини беришни ёки АҚШ ёки Канадага жўнатишни талаб қилишган.

Намойишчилардан бири журналистларга Қирғизистонга 22 йил олдин келганини, лекин ҳалигача қочқин мақомини олмаганини айтди. «Биз бу ерда Афғонистондан қочдик. Қирғизистон бизга қочқин мақомини бермади, бизда фақат БМТдан қочқинлик мандати бор. Бизга қонуний мақом берилсин ёки бошқа давлатга юборишсин», деди у.

Шундан сўнг, намойишчилар АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси биносида пикетни давом эттирдилар.

Аввалроқ Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг қочқинлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Жипара Мамбетова Азаттйкга Қирғизистон 1200 Помир қирғизини қабул қилишга тайёрлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қирғизистон Республикасида 73 афғонистонлик қочқин мақомини олган, яна 67 кишининг аризалари кўриб чиқилмоқда.

1996 йилдан бери Қирғизистон БМТнинг қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциясига аъзо.

XS
SM
MD
LG