Бош прокуратуранинг билдиришича, спортчи Қашқадарёда ўлдириб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
“Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”,-дейилади расмий билдирувда.