Ссылки доступа

АҚШ Афғонистон Марказий банки активларини музлатиб қўйди


Қўшма Штатлар Афғонистон Марказий банкининг АҚШдаги барча активларини музлатиб қўйди ва бу билан Толибон ҳукуматини миллиардлаб доллар маблағдан ажратди.

“Афғонистон ҳукумати Марказий банк орқали Қўшма Штатларга жойлаштирган активлар Толибонга берилмайди”,-деб билдирди 17 август куни президент Жо Байден маъмурияти расмий вакили.

Халқаро валюта жамғармасининг маълум қилишича, Афғонистон Марказий банкининг ялпи захираси апрель ойида 9,4 миллиард долларни ташкил қилган. Мазкур захиранинг асосий қисми Нью-Йорк федерал захира банкида ва АҚШнинг бошқа молиявий институтларида сақланган.

Толибон АҚШ томонидан террорчилар қора рўйхатига киритилган ҳаракатдир. Агар Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Толибон ҳукуматини тан олмаса, Афғонистоннинг ташқи фондлардан кўмак олиш имконияти йўқ ҳисобида.

Афғонистон жаҳондаги энг қашшоқ давлатлардан бири ҳисобланади ва халқаро молиявий институтлар ҳамда ривожланган мамлакатларнинг кўмагига муҳтож.

XS
SM
MD
LG