Ссылки доступа

БМТ Афғонистондаги ходимларини вақтинча Қозоғистонга кўчирмоқда


Самолет в аэропорту на фото, распространенном МИД Казахстана 18 августа 2021 года

Толибон 15 августда Кобулни эгаллагани ортидан БМТ Афғонистонда ишлаётган хорижлик 300 ходимининг учдан бирини Қозоғистонга кўчирмоқда.

БМТ вакили Дурджаррик 18 август куни 100 нафар ходим Олмаотага кўчирилишини билдирар экан: “Бу вақтинчалик чора, БМТ Афғонистон халқига ёрдам кўрсатишда давом этиши ва бу ишни ходимларга зарар етмайдиган даражада амалга ошириши учун шундай қилинди”, деб айтди.

БМТ вакили Толибон ҳокимиятга келганига қарамай, халқаро ташкилот Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда собит эканини таъкидлади.

Толибон халқаро изоляцияга тушиб қолмаслик мақсадида хориж дипломатлари ва БМТ ваколатхонаси ходимлари хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган.

Афғонистондаги БМТ ваколатхонаси ва унинг агентликларида хорижлик ходимлардан ташқари яна 3 минг афғон ишлайди. Дуджаррик хорижлик ходимлар билан бир қаторда маҳаллий ходимларни ҳам ҳимоя қилиш учун чора-тадбирлар кўрилаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG