Ссылки доступа

Туркманистоннинг «обрўли» мактабларида пора 10 минг долларга етади — манба


Иллюстративное фото

Шу кунларда Туркманистонда болаларни умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларига қабул қилиш мавсуми давом этмоқда. «Азатлик» радиоси мухбири билан суҳбатлашган хабардор манбанинг сўзларига кўра, болаларни мактабга қабул қилиш кампанияси доирасида ота-оналар расмийларга пора беришлари керак.

Мухбирга кўра, Лебап вилоятининг Фарап ва Чоржев этрапида ота-оналар ўз фарзандларини Туркманобод мактабларининг бошланғич синфларига жойлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар, улар «элита» деб ҳисобланади.

Туркманободнинг ушбу таълим муассасалари орасида Баҳор микрорайонидаги 29 мактаб, шунингдек, шаҳарнинг 1 микрорайонида жойлашган 1, 8 ва 31 сонли мактаблар бор. Туркманистонда «элита» деб ҳисобланган мактаблар бундай обрўга эга бўлишади, чунки улар бошқа мактабларга қараганда яхшироқ таълим олишлари керак.

«Бу мактаблар маълум бир соҳада, жумладан, чет тилларида чуқурлаштирилган таълим беради. Шу боис, кўп ота-оналар, айниқса, этраплардан бадавлат оилалар ўз фарзандларини бу мактабларга жойлаштиришга ҳаракат қилишади», — деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан Туркманободлик манба.

Қонунга кўра, бу мактаблар ўзлари жойлашган ҳудудларда доимий рўйхатга олинган оилаларнинг болаларини қабул қилишлари мумкин. Манбамизнинг айтишича, айнан мана шу ҳолат таълим ходимларининг пора олишига асос бўлади.

“Этраплардан ота-оналар ушбу мактаблар жойлашган микрорайонларда ёлғон яшаш гувоҳномаларини олишади. Бунинг учун тегишли мутасаддиларга пора беришади. Пора шаҳар таълим бошқармаси ходимлари, мактаб директорлари ва шаҳар ҳокимлигининг фуқароларни рўйхатга олиш бўлими ходимлари ўртасида бўлинади», — дейди маълумотли манба.

Унинг сўзларига кўра, пора миқдори амалдорларнинг талабларига қараб ўзгариб туради ва 25-35 минг манат оралиғида. Расмий курс бўйича бу 7150 дан 10 000 долларга, қора бозор курси бўйича эса 735 дан 1030 долларга тенг.

«Улар уюшган жиноятчилик гуруҳлари, худди мафия каби ҳаракат қилишади. Июль ойининг охирида пора йиғиш бошланади. Ўқувчилар рўйхати август ойида тасдиқланади», — деди мухбиримизга манба.

Мухбирнинг таъкидлашича, «элита» деб номланган болаларни бошқа микрорайонлар ва траплардан ёллаш туфайли, одатда, синфларга керак бўлгандан кўра кўпроқ болалар жалб қилинади, бу эса таълим сифатига салбий таъсир қилади.

Туркманистон расмийлари ва давлат матбуоти таълим соҳасидаги порахўрлик ва коррупция муаммосига изоҳ бермайди ва ёритмайди. Президент Гурбангули Бердимуҳаммадов вақти-вақти билан юқори таълим ходимларига «йўл қўйилган камчиликлар» учун танбеҳ беради, лекин бу камчиликлар ҳеч қачон кўрсатилмаган.

XS
SM
MD
LG