Ссылки доступа

Қозоғистон «барча томонларни Афғонистонда ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини таъминлашга» чақирди


Здание МИД Казахстана в Нур-Султане
Здание МИД Казахстана в Нур-Султане

Нур-Султон «Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда». Бу ҳақда 19 август, пайшанба куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистондаги вазиятга оид баёнотида айтилган.

«Қозоғистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу мамлакат тарихида яна бир ҳал қилувчи момент яқинлашмоқда. Узоқ муддатли низони афғон халқининг ўзи ҳал қилиши керак. Қозоғистон барча манфаатдор томонларни ички барқарорликни таъминлашнинг асосий шарти сифатида ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини таъминлашга чақиради. Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг инклюзив ва вакиллик ҳукумати тузиш, миллий озчиликлар ва аёлларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бошқа давлатларга таҳдид солувчи гуруҳларнинг мавжудлигини олдини олиш, халқаро қонунларга риоя қилиш ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлаймиз», дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида. Афғонистондаги вазият тўғрисидаги баёнотда.

Вазирлик бу қоидаларни амалга ошириш «Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотни бошлаш учун зарур шарт бўлиши кераклигини» таъкидлади.

Ҳозирда Афғонистоннинг деярли барча ҳудудлари ва пойтахти Кобул Толибон назорати остида. Оммавий ахборот воситалари, гувоҳларга асосланиб, Толибон Афғонистондаги янги режимга қарши норозилик намойиши чоғида камида уч кишини ўлдиргани ва ўндан зиёдини ярадор қилгани ҳақида хабар тарқатди. Ҳодиса чоршанба куни Кобулдан 150 километр узоқликда жойлашган Жалолобод шаҳрида юз берган.

XS
SM
MD
LG