Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳайдовчиларнинг иш ташлаши натижасида бутун шаҳар жамоат транспортисиз қолди


Водители общественного транспорта в Актобе, которые не вышли на работу, требуя выплаты им зарплат, 19 августа 2021 года

Ақтўбедаги «Автопарк» компанияси ҳайдовчилари ўтган бир ойлик маошларини тўлашни талаб қилиб, ишга чиқишдан бош тортишди. Натижада, Ғарбий Қозоғистоннинг энг йирик шаҳрининг минглаб аҳолиси транспорт учун автобус бекатларида соатлаб кутишга мажбур бўлди.

Шаҳар маъмурияти юк ташиш учун масъул бўлган иккинчи транспорт компанияси захира автобуслари ва ҳайдовчиларини олиб келишга уринди, лекин иш куни охиригача шаҳарда автобуслар ҳаракати тикланмади.

Шаҳардаги иккита йўловчи компаниясидан бири «Автопарк» йўналишларга 140 та автобусни чиқариши керак эди. Уларнинг 80 дан ортиғи йўналишга чиқмаган.

- Иш ҳақини ҳар ойнинг ўнинчи кунигача тўлаш кифоя. Бизда бошқа талаблар йўқ. Мисол учун, агар мен 15 кун ишлаган бўлсам, улар 150 минг тенгени (352 доллар. — таҳр.) тўласин. Менга ортиқча пул керак эмас. Фақат ўз вақтида», — дейди компания ходими Мейрамгали Баймбетов.

Автопарк директори Агарис Тлеулесов йўналишда бўлиши керак бўлган 140 та автобусдан 54 таси йўловчиларга хизмат қилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, июль ойида ойлик маошини олмаган 40 ҳайдовчи ҳамкасбларини «ғазаблантирган» ва уларни ишга чиқмасликка ундаган.

«Биз улардан иш ҳақини ўша ерга ўтказиш учун банк карталарини очишни сўрадик. Алимент тўлашдан қочган ва банклардан қарзи бор 40 киши карталарини очмайди. Улар июль ойидаги маошларини олишмади, — дейди Агарис Тлеулесов.

Ҳокимлик йўловчилар ташиш сектори бош мутахассиси Жайк Кодаш, жамоат транспортини жума кунигача тўлиқ тиклашга ҳаракат қилишларини ваъда қилди.

Оқтўбе вилоят меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Талгат Эскаринга кўра, меҳнат можароси тафсилотларини махсус комиссия белгилаши керак.

Оқтўбе — 500 мингга яқин аҳолига эга йирик шаҳар ва Оқтўбе вилоятининг маъмурий маркази. Аҳоли сони бўйича Олмаота, Нур-Султон ва Чимкентдан кейин тўртинчи ўринда туради.

XS
SM
MD
LG