Ссылки доступа

Жапаров: Қирғизистон иқтисодиётининг пандемиядан олдинги даражага қайтиши 2023 йилга тўғри келади


 Садыр Жапаров
Садыр Жапаров

2021 йилда Қирғизистонда реал ЯИМ ўсиши 3,8 фоизни ташкил қилади, 2022-2023 йилларда ўртача 4,4 фоизгача ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 20 август куни Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-ота шаҳрида ЕИИ аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан учрашувда айтди.

Давлат раҳбари коронавирус пандемияси Иттифоқнинг барча мамлакатларининг макроиқтисодий истиқболини заифлаштирди ва иқтисодий фаолликнинг пасайишига, иқтисодий ўсишнинг секинлашишига ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдога олиб келганини таъкидлади.

Қирғизистон Президентининг сўзларига кўра, агар коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари камайса, сиёсий барқарорлик сақланиб қолса ва ташқи талаб ва савдо шартлари яхшиланса, мамлакат иқтисодиёти фақат 2023 йилга бориб пандемиядан олдинги даражага кўтарилади.

Садир Жапаров, шунингдек, бугунги кунда Иттифоқнинг барча аъзо давлатлари учун коронавирус инфекциясининг кейинги тарқалишининг олдини олиш бўйича келишилган усуллар, 2025 йилгача Евросиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси каби масалалар ва иқтисодиётнинг устувор тармоқлари учун мақсадли қўшма ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш эканлигини маълум қилди.

19-20 август кунлари Чўлпон-Отада Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 20 август куни кенгайтирилган таркибда учрашув бўлиб ўтди, шундан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

XS
SM
MD
LG