Касалхоналар беморларнинг катта оқимига дош беролмаслигидан одамлар касалхоналар йўлакларида ётишмоқда. Кўп ҳолларда тиббий муассасалар беморларни қабул қилишдан бош тортмоқда. Айни пайтда, баъзи газ компрессор заводлари фақат эмланган ишчиларга ишга рухсат берилиши ҳақида огоҳлантирган.
«Ашхобод ваҳима ичида ... Ҳамма шифохоналарда беморлар кўп, ўлимлар кўп. Ҳар қандай ёшдаги одамлар, шу жумладан эмловни олганлар ҳам касал бўлишмоқда. Айниқса, 30 микрорайондан беморлар кўп. Вирус жуда қийин, кўпларида нафас олиш муаммолари бор, улар бўғилиб қолишган. Касалхоналар беморларни қабул қилмаяпти, улар уйга бориб, ўша ерда даволаниш кераклигини айтишяпти. Собиқ Қизил Хоч касалхонасида беморлар йўлакларга жойлаштирилган. Шифокорларнинг ўзи ҳам бир аҳволда», — дейди 19 август куни Ашхобод шаҳрида яшовчи фуқаро.
Ҳозирги кунда коронавирус ўчоқларидан бири ҳисобланган Мари вилоятида яна бир қишлоқ карантинга олинди. Бундан олдин, Азатлик, вилоятдаги бир қанча касалхоналар билан бир қаторда, Векилбазар этрапининг Гаражаков қишлоғи карантинга олинганини хабар қилганди.
«Энди Мургап этрапидаги Куйгиш қишлоғи карантинга олинди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилганидек, Куйгиш қишлоғида коронавирусдан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кундан-кунга ошиб бормоқда. Ҳар куни оғир аҳволда бўлган ўнлаб одамларни тез ёрдам машиналари вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетилмоқда», деди маҳаллий аҳолидан бири 19 август куни Мери шаҳридаги мухбиримизга.
Оғир иқтисодий инқироз шароитида зўрға кун кечираётган Куйгиш қишлоғи аҳолиси учун, қишлоқлари карантинда ёпилгандан сўнг, оддий нон олиш катта муаммога айланди.
Шу билан бирга, Мари шаҳридаги Ниёзов номидаги шифохона ҳам коронавирус билан оғриган беморларнинг кўплиги сабабли карантинга ёпилди. Бунга қадар Мари вилоятидаги юқумли касалликлар шифохоналари, шунингдек, Ёлотен ва Мургап этрапларни карантинга олинган.
Туркманистон расмийлари пандемия бошланганидан буён мамлакатда бирорта ҳам CОВИД-19 ҳолати аниқланмаганлигини таъкидлашда давом этмоқда.