Ссылки доступа

Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарада вақтинчалик чегара постларини ўрнатди


Афғонистондаги воқеалар муносабати билан давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек ва қирғиз-тожик участкаларида вақтинчалик қўшимча чегара постлари ўрнатилди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар берди.

«Хавфсизликни таъминлаш мақсадида давлат чегарасининг қирғиз-тожик ва қирғиз-ўзбек участкаларида вақтинчалик чегара постлари ўрнатилди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда режали разведка ва қидирув операцияларини ўтказади. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати бўлинмалари ҳар куни навбатчилик қилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Қирғизистон Республикаси чегара хизмати чет эл фуқароларига рухсатнома бўлса, назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистон ҳудудига киришга рухсат берилганини эслатади.

Қирғизистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси йўқ. Аввалроқ, исломий жангарилар республиканинг Боткен вилоятига қўшни Тожикистондан кириб келган ҳолатлар бўлган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 14 август куни 84 афғон ҳарбий хизматчиси Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ва ёрдам сўраганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG