Ссылки доступа

ССВ: Афғонистондан эвакуация қилинган ҳомиладор аёл Тошкентда фарзандли бўлди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридаги шифохонада фарзандли бўлган.

"Кеча оқшом 22 ёшли Э.А. илк фарзандини дунёга келтирди. Афғонистонлик ёш она 3 килограмм 840 грамм вазн билан туғилган ўғлини ўзбек шифокорлари ёрдамида қўлига олди. У маълум муддат мутахассислар назоратида бўлиб туради", дейилади ССВ хабарида.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон ТИВ ўтган кунлар мобайнида Афғонистондан 2 мингга яқин киши Тошкент аэропорти орқали эвакуация қилингани билдирди.

Маълум қилинишича, сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан 1982 нафар хорижлик фуқаро эвакуация қилинган.

Шунингдек, расмийлар Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаролари масаласида “Толибон” билан музокаралар олиб борган.

“Толибон” раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилган.

XS
SM
MD
LG