Ссылки доступа

Туркманистоннинг биринчи Олимпиада медали совриндори президент совғаси билан тақдирланди


Полина Гурьева 

Мустақил Туркманистон тарихидаги биринчи ва ягона Олимпия медаллари совриндори Полина Гурева хизмат кўрсатган спорт устасии, машина ва квартирага эга бўлди. Бу ҳақда Туркманистоннинг ярим расмий онлайн нашрлари хабар тарқатди.

Полина Гуревага 50 минг АҚШ доллари, Ашхободдаги уч хонали квартира ва Lexus LX 570 Sport Plus автомашинаси топширилди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номидан совғаларни спортчига Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов топширди.

Тақдирлаш маросими 21 август куни Ашхобод олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтди.

Туркманистон Президенти томонидан имзоланган фахрий унвонни бериш ҳақидаги фармонни Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий Сердар Бердимуҳаммедов ўқиди, деб хабар беради “Туркманпортал” нашри.

Оғир атлетикачи Полина Гурева мамлакат мустақиллиги тарихидаги биринчи Олимпия медалини қўлга киритди. Гурева 27 июнь куни Токио Олимпиадасида 59 килограмм вазн тоифасида оғир атлетика баҳсларида кумуш медални қўлга киритди. Гурева силтаб кўтаришда 217 кг (96 + 121) натижа кўрсатди.

Мустақилликнинг 30 йиллик тарихи давомида туркман спортчилари Олимпиада ўйинларида медаль олмаган. Илгари, туркман спортчилари Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритиб, Туркманистон Совет Иттифоқи таркибида бўлганларида СССР учун курашган.

Давлат матбуоти замонавий Туркманистон спорт ютуқлари тарихида биринчи медални қўлга киритгани ҳақида кенг маълумот бермади.

Токио Олимпиадасида 9 туркман спортчиси иштирок этди. Мамлакат Олимпиадасидаги делегацияга Туркманистон Президентининг ўғли, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилик қилди.

XS
SM
MD
LG