Ссылки доступа

Толибон ўз жангариларни Панжшир вилоятини эгаллаш учун юборди


Бойцы "Талибана", иллюстративное фото.
Бойцы "Талибана", иллюстративное фото.

Толибон Афғонистон шимоли-шарқидаги Панжшир вилоятига юзлаб жангчиларини юборди, «маҳаллий ҳукумат расмийлари уни тинч йўл билан топширишдан бош тортди», дея келтирмоқда AFP Толибон баёнотини.

Афғонистоннинг Панжшир вилояти шу кунгача толибларга қаршилик кўрсатадиган энг катта нуқтага айланди. Панжшир Кобул шимолида жойлашган; ҳозир Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ тарафдорлари ўз ҳарбий кучларини шу вилоятда тўплашмоқда. Аввалроқ у ўзини қонуний давлат бошлиғи деб эълон қилган ва Толибонга қаршилик кўрсатишга чақирган.

Қаршиликнинг иккинчи етакчиси, кичик Аҳмад Масъуд — ХХ асрда аввал Совет қўшинлари билан, кейин Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳукумати билан жанг қилган машҳур дала қўмондони ва собиқ мудофаа вазири Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли.

22 августда толиблар кичик Аҳмад Масъуддан Панжширни тўрт соат ичида таслим бўлишни талаб қилишди, акс ҳолда улар қаршилик аъзоларини «жазолашга» ваъда беришди. Ал-Арабия телеканалига берган интервьюсида Масъуд қарама-қаршиликка йўл қўймаслик учун Толибон билан музокара олиб боришга ва муросага келишишга тайёрлигини айтди. У Толибон иштирокида кенг миллий бирлик ҳукуматини тузишга чақирди. Аммо, агар улар мулоқотдан бош тортса, уруш муқаррар, деди у.

Аввалроқ Афғонистоннинг Кунар вилоятининг Асадобод шаҳрида мамлакат Мустақиллик байрамини нишонлаш чоғида бир неча киши отишма ва тиқилинч оқибатида ҳалок бўлган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Толибон Афғонистоннинг эски байроғини қайтаришни талаб қилган ва юриш пайтида олиб юрган одамларга қарата ўт очган. Қурол-яроғ ишлатилиши ҳалокатга олиб келди. Ҳозирча уларнинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани номаълум.

22 -август куни Афғонистоннинг яна бир шаҳри Жалолободда толиблар шаҳар майдонига Афғонистон давлат байроғини ўрнатмоқчи бўлган маҳаллий аҳолига қарата ўқ уздилар. Reuters маълумотларига кўра, уч киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ одам жароҳатланган.

15 августда Толибон Афғонистон пойтахти Кобулга кириб, президент саройини эгаллаб, мамлакат ҳудудини тўлиқ назорат қилганини эълон қилди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этиб, БААга учиб кетди.

XS
SM
MD
LG