Ссылки доступа

1989 йилдан бери бир миллионга яқин руслар Ўзбекистонни тарк этишди


Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, 1989 йилдан буён бир миллионга яқин руслар Ўзбекистонни тарк этишган. 2021 йилга келиб руслар сони 720,3 минг кишини ташкил этди, 1989 йилда 1 миллион 653 мингдан ошган.

Ўзбекистоннинг умумий аҳолиси 34,6 миллион кишидан ошди (1989 йилда — 19,81 миллион киши). Бугуни кунда Ўзбекистондаги энг катта этник гуруҳлар — ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва руслар.

Тожиклар сони деярли икки баравар кўпайди — 933 560 кишидан 1,7 миллион кишига. Қорақалпоқлар сони ҳам ўсиб бормоқда (1989 йилда 411,8 мингдан зиёд эди, 2021 йилга келиб 752,7 мингга етди) ва қирғизлар (174,9 мингга нисбатан 291,6 минг) ҳам сезиларли кўпайди.

Қозоқлар сони деярли ўзгармади (1989 йилдаги 808,2 мингга нисбатан 821,2 минг).

Ўзбекистонда аҳоли рўйхати 2023 йилда ўтказилади. Бу мустақилликдан бери аҳолининг биринчи расмий ҳисоби ҳисобланади, охирги марта бундай рўйхатга олиш 1989 йилда ўтказилган. Бундан олдин, тест рўйхатга олиш режалаштирилган.

Давлат статистика қўмитаси сайтида айтилишича, ушбу кампаниянинг сабабларидан бири «Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш истаги» бўлиб, унга «мамлакатнинг инсон салоҳиятини билмасдан» эришиш мумкин эмас.

XS
SM
MD
LG