Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти «Нотўғри (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади


Акция активистов против принятия законопроекта. 29 июня 2020 года.

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров «Нотўғри (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳужжат оқилона қонунчилик базасини яратиш орқали фуқароларнинг Конституция билан кафолатланган шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқининг амалга оширилишини таъминлайди.

Қайд этилишича, қонун «ноаниқ маълумотлардан азият чеккан шахс ва бу маълумот эълон қилинган ахборот ресурслари эгаси ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади». «Шундай қилиб, қонун ҳар бир инсонни ахборот ресурслари эгаларига шахсий мурожаат орқали ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилайди, Интернет майдонида улардан ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатишдан ҳимоя қилади. Қонун таклиф қилган тартиб-қоидалар салбий оқибатларни, шу жумладан обрўсини (имижини) йўқотиш, мумкин бўлган иш йўқотилиши, моддий манфаатлар ва бошқаларни минималлаштиради», — дея хулоса қилади президент матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Жўқорғи Кенгес депутатлари бир ой олдин рад этилган бўлсада, баҳсли «Нотўғри ва ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг келишилган вариантини қабул қилишди.

Ўтган йилнинг июнь ойида парламент «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида» қонун қабул қилди ва уни тасдиқлаш учун президентга юборди. 3 августда ўша пайтдаги президент Сооронбай Жеенбеков келишмовчиликни билдирган ва келишилган вариантни ишлаб чиқиш учун ҳужжатни парламентга қайтарган.

Қонун лойиҳасида оддий фойдаланувчилар, веб-сайт эгалари ва интернет-провайдерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатилган. Қонун бузилган тақдирда, ваколатли органлар суд қарорига қадар сайтларни ёпиш ҳуқуқига эга.

Медиа сиёсати институти қонун лойиҳасини батафсил таҳлил қилди. Мутахассислар бу меъёрлар Конституцияга, халқаро шартномаларга зид эканига ва инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини чеклашига амин.

XS
SM
MD
LG