Ссылки доступа

Ўзбекистон яна олтин сотишни тўхтатди


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат яна олтин сотишни тўхтатди.

Жаҳон бозорида олтин нархининг пасайиши туфайли 2020 йилнинг кузида Ўзбекистон олтин экспортини тўхтатди. Жорий йилнинг май ойида олтин нархи бир унция учун 1900 доллардан ошди. Шундан сўнг, Ўзбекистон олтин экспортини тиклади ва олтинни чет элга деярли 1,2 миллиард долларга, июнь ойида эса 191 миллион долларга сотди.

Ҳозирги олтин нархи 1782 унция. Шу муносабат билан Ўзбекистон Марказий банки яна олтин сотишни тўхтатди.

Ўзбекистоннинг 2021 йил 1 августдаги расмий захира активлари бир ойда 965 миллион долларга кўпайиб, 35,1 миллиард долларни ташкил этди.

Олтиннинг захирадаги улуши, охирги маълумотларга кўра, 21,5 млрд. Бу деярли 367 тонна олтин. Республика захираларида 332,8 тонна олтин тўпланган. Захирадаги олтин ҳам 9,3 тоннага ошди.

XS
SM
MD
LG