Ссылки доступа

CNN: Кобул аэропортига фақат АҚШ ва НАТО фуқаролари киради


Вашингтон Толибон назорати остидаги Афғонистонни тарк этишнинг охирги имкони бўлиб қолаётган Кобул аэропортига кириш қоидаларини ўзгартирди.

Энди аэропортга фақат АҚШ, НАТО мамлакатлари фуқаролари ва яшил карта эгалари киритилади (бу мамлакат фуқароси бўлмаган шахснинг АҚШда яшаш учун рухсатномаси борлигини тасдиқлайди). Бу ҳақда CНН хабар берди.

Телеканал суҳбатдоши аниқлик киритганидек, АҚШнинг махсус иммиграцион визаси дастурида қатнашиш учун ариза берган афғонлар — бу АҚШ ҳукумати кучлари ва агентликларида ишлаганлар учун мўлжалланган — Кобул аэропортига киритилмайди.

Маълум қилинишича, Афғонистонни тарк этмоқчи бўлган 20 минг одам аэропортда қолмоқда. Уларнинг кўпчилиги ҳужжатсиз ҳарбий ёшдаги афғонистонликлар.

Толибон ҳукмронлиги остида яшашни истамаган афғонлар мамлакатдан оммавий равишда қочиб, чет элга учишга ҳаракат қилмоқда. Самолётларга Кобул аэропортида минглаб одамлар, шу жумладан хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимларини эвакуация қилиш учун келган ҳарбийлар бостириб киришди.

Дунёнинг 70 га яқин давлати ва Европа Иттифоқи Афғонистон аҳолиси ва чет элликларнинг бу мамлакат ҳудудидан хавфсиз чиқиб кетиш имкониятини яратишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти тарқатган қўшма баёнотда айтилган. Улар мамлакатдан чиқишни ҳамма хоҳловчиларга очиқ қолдиришга чақиришди ва Афғонистон фуқароларига ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. Баёнотга Австралия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Қатар, Франция, Жанубий Корея, Япония ва бошқалар имзо чекдилар.

XS
SM
MD
LG