Ссылки доступа

ССВ: «Реал сценарий»га кўра, сентябрь-октябрь ойларида Қозоғистонда камида 200 минг одам коронавирус юқтириб олади


Министр здравоохранения Казахстана Алексей Цой

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси эпидемиологик ҳолатининг янгиланган прогнозини тақдим этди.

«Пессимистик сценарий»га кўра, сентябрь ойида ўртача кунлик қайд этилган ҳолатлар сони 6300 тани, октябрда — 2400 тани ташкил қилади, деди Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой сешанба куни ҳукумат йиғилишида.

Сентябрь ойида «оптимистик сценарий» бўйича ўртача кунлик 4200 та, октябрда 1300 та ҳолатни ташкил қилади.

Вазирнинг сўзларига кўра, «реал сценарий» сентябрь ойида кунига ўртача 5300, октябрда эса 1800 та янги ҳолатни ўз ичига олади.

Алексей Цойнинг айтишича, сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш даражаси 10 фоизга, Қозоғистонда коронавирус тарқалиш индекси 1,2 баравар — 1,11 дан 0,93 гача камайди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки ҳафта мобайнида юқумли ётоқларнинг юкланиши 12 фоизга камайган. «Юқумли ётоқларнинг бандлиги 49 фоиз, реанимация ётоқлари — 46 фоиз. Оқтўбе вилояти (68 фоиз), Олмаота шаҳри (61 фоиз) ва Олмаота вилоятида (59 фоиз) юқумли ётоқларнинг бандлиги ҳали ҳам юқори», — деди вазир Алексей Цой.

Ўтган куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясининг 5,6 минг ҳолатини қайд этди. Ўтган ойдан бери мамлакатда ҳар куни етти мингдан ортиқ инфекция ҳолати аниқланган.

XS
SM
MD
LG