Ссылки доступа

Ҳиндистон Кобулдан 78 кишини олиб чиқди ва уларни Душанбе орқали ўз ватанига етказади — ОАВ


Индия встречает вывезенных из Кабула дипломатов и сотрудников посольства
Индия встречает вывезенных из Кабула дипломатов и сотрудников посольства

Ҳинд матбуоти хабарига кўра, 78 киши, жумладан 46 афғонистонлик сикҳ ва ҳиндулар Кобулдан эвакуация қилинган ва сешанба куни махсус рейс билан Душанбедан Ню-Деҳлига олиб кетилади.

Тожикистон расмийлари бу хабарга ҳозирча изоҳ бермаган.

Hindustan Times 24 август куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, сешанба куни Тожикистон пойтахтидан Ню-Деҳлига махсус рейс билан 78 киши, уларнинг 25 нафари Ҳиндистон фуқаролари олиб келинади. Душанба куни уларни Ҳиндистон авиакомпанияси Кобулдан Душанбеда олиб кетди.

Яқин келажакда Ҳиндистон ўз фуқароларини, шунингдек афғон ҳиндуларини Кобулдан олиб чиқмоқчи.

Бутунжаҳон ҳинду форуми президенти Пунет Сингх Чандхокнинг айтишича, ҳозирда мамлакатда 200 га яқин сикҳ ва афғон ҳиндлари бор. «Бу одамлар Кобулнинг шимоли-ғарбида, Ҳамид Карзай аэропорти яқинидаги Карте Парван ҳудудида бошпана топдилар», деди у журналистларга.

Hindustan Times маълумотларига кўра, Ҳиндистон Кобул, Душанбе ва Доҳадан бир нечта рейсларда 540 га яқин одамни, шу жумладан 475 нафарини олиб кетган. Толибон Кобулни эгаллаб олганидан икки кун ўтиб, 200 га яқин одам, жумладан дипломатлар, Ҳиндистон элчихонаси расмийлари ва хавфсизлик ходимлари ва бошқа ҳинд фуқаролари Афғонистонни тарк этишди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, 14 августда эвакуация бошланганидан бери, АҚШ ҳарбийлари Кобулдан 25 мингга яқин одамни эвакуация қилган.

Ўтган ҳафта охирида «Озоди» радиосининг Кўлоб ва Душанбедаги бир неча манбалари Туркия армиясининг ўнлаб ходимлари Кобулдан бир нечта самолётлар билан олиб кетилгани ва Тожикистон пойтахтидан 200 километр жанубда жойлашган Кўлоб халқаро аэропортида вақтинча жойлаштирилгани ҳақида хабар беришди. Бу ердан улар Туркияга олиб кетилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG