Ссылки доступа

Россияда «Навальный» мобил иловаси блоклана бошланди


Россияда уяли алоқа операторлари ва провайдерлари Навалний иловасини блокировка қила бошладилар. Бу ҳақда Медуза (нашр Россияда хорижий агент сифатида тан олинган) Россиянинг Интернетни блокировка қилиш тизимини кузатувчи ГлобалЧеcк лойиҳаси маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Медуза нашрининг таъкидлашича, Twitter фойдаланувчилари ва газета ходимларидан бири блокировка билан дуч келган. Унга кўра, иловага кириш Wifire провайдери, шунингдек, Beeliene оператори томонидан ёпилган. Шу билан бирга, илова ҳозирча бошқа операторлар фойдаланувчилари учун мавжуд.

Ўтган ҳафта Роскомнадзор Apple ва Googleдан Навалний иловасини App Store ва Google Play хизматларидан ўчиришни талаб қилгани маълум бўлди. Бошқарма буни Бош прокуратура Коррупцияга қарши жамғарма ишини ташкил этиш билан боғлиқ ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклашни талаб қилиши билан изоҳлади. Роскомнадзорнинг таъкидлашича, илова Россияда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган ташкилотларни тарғиб қилиш учун ишлатилади.

Аввалроқ мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг шериклари Роскомнадзорнинг Appleдан Навалний иловасини блокировка қилиш талаби ҳақида хабар беришганди.

Июль ойи охирида Навалнийнинг шериклари Россияда Роскомнадзор томонидан мухолифатчилар билан боғлиқ 50 га яқин манбаларни блокировка қилгани ҳақида маълум қилишди.

9 июнь куни Москва шаҳар суди Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси, Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Навалний штаб-квартирасини «экстремистик ташкилотлар» деб тан олди. Худди шу қарорда суд мазкур ташкилотлар фаолиятини дарҳол тугатишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG