Ссылки доступа

Қарағандадаги Афғонистон олий ўқув юртлари битирувчилари Қозоғистонда қолишига рухсат сўрашмоқда


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Қарағандадаги университетни битирган ўнга яқин афғонистонлик битирувчилар Қозоғистон ҳукуматидан Қозоғистонда қолишига рухсат беришни сўрашмоқда.

Ёшларнинг айтишича, улар ўз ҳаётларидан қўрқишади ва шунинг учун Афғонистонга қайтишни хоҳламайдилар, дея хабар беради маҳаллий ахборот агентликлари. Маълум қилинишича, Қарағанда давлат техника университетининг 11 битирувчиси қийин аҳволга тушиб қолган.

Улардан бири Абдулкасар Расулининг маҳаллий ОАВга айтишича, битирувчилар визани узайтириш учун миграция полициясига ариза беришган.

«Беш йил олдин мен университетга кириш учун келдим. Энди ўқишлар тугади, лекин вазият қандайлигини ўзингиз биласиз. Ҳамма Толибондан қўрқади (бу ҳаракат Қозоғистонда тақиқланган. — таҳр.). Мен уйга бора олмайман. Биз визамиз узайтирилишини сўраймиз. Биз миграция полицияси қарорини кутмоқдамиз», — дейди Расулин.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу чет эллик талабалар 31 августгача Қозоғистон Республикаси ҳудудида қолиш ҳуқуқига эга, деди Қарағанда вилояти полиция бошқармаси матбуот котиби Бахитжан Қудияров. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда уларни чиқариб юбориш ҳақида гап йўқ. «Энди бу фуқароларнинг Қозоғистонда қонуний қолиши масаласи ишлаб чиқилмоқда», деди у.

Қарағанда университети раҳбарияти битирувчиларга виза масаласи ҳал бўлгунга қадар ётоқхонада қолишига рухсат беришларини эълон қилди. Қозоғистон ва Афғонистон ўртасида тузилган ҳукуматлараро битим талабаларга ўқиш грантларини олиш имконини берди.

Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Афғонистон олий таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида 102 та афғонистонлик талаба мамлакат таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Таълим ва фан вазирлиги 16 август куни улар Афғонистонда эканликлари, у ерда ёзги таътилга кетгани ҳақида хабар берди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги «ҳаво қатнови ёки бошқа транспорт алоқалари тикланганда» Қозоғистонда ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG