Ссылки доступа

Байден: АҚШ Афғонистондаги операцияларни 31 августга қадар тугатади


Джо Байден

Қўшма Штатлар Афғонистондаги барча ҳарбий операцияларни, шу жумладан чет эл фуқаролари ва баъзи афғонларни 31 августга қадар мамлакатдан эвакуация қилишни мақсад қилган.

Операция давом этмоқда, лекин унинг ўз вақтида бажарилиши Толибон билан ўзаро муносабатларга ҳам боғлиқ. Бу ҳақда сешанба куни Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди.

АҚШ президенти АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаментидан АҚШ кучларини Афғонистондан олиб чиқиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар режасини ишлаб чиқишни сўраганини маълум қилди. «Биз у ерда қанча узоқ турсак, террорчилик ҳужумлари хавфи шунча юқори бўлади», деди Байден.

Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон G7 музокаралари ҳақида гапирар экан, барча америкалик қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши керак бўлган муддат, эҳтимол, узайтирилмаслигини ва аввалгидек — 31 августда қолишини айтганди.

Бундан олдин агентлик манбаларга таянган ҳолда, президент Байден Америка ҳарбийларини олиб чиқиш муддатини узайтирмасликка қарор қилганини айтган. Бу Пентагоннинг тавсияси эди — АҚШ Мудофаа вазирлиги ўша кундан кейин Кобул аэропортида ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.

Яъни, катта эҳтимол билан, 31 август Кобул аэропортидан мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган Толибондан қочган дипломатлар, чет эл фуқаролари ва афғонларни эвакуация қилишнинг охирги куни бўлади.

XS
SM
MD
LG