Ссылки доступа

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси сохта ПЗР тестларини бериш фактларини текширишни буюрди


Test tube with Corona virus

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова ПЗР тестларидан ўтганлиги тўғрисида сохта сертификатлар бериш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хабар беришича, Бакашова Ички ишлар вазирлигига тергов бошлашни, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига бир ҳафта ичида қоидабузарлик фактларини ўрганишни топширган. Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизматига хизмат терговини ўтказиш вазифаси юклатилган.

Журналистлар Мерим Сирдибоева ва Али Тўхтақунов ўз терговларида сохта ПЗР тестларини сотиш бўйича кўплаб фактларни эълон қилишди. Хусусан, материалда айтилишича, Қозоғистон билан чегарадаги «Оқ-йўл» назорат-ўтказиш пунктида ПЗР тестлари 1700-3000 сомга (20-35 доллар) сотилган.

Хусусий лабораторияларда журналистларга сохта ҳужжатлар сотилгани тасдиқланган. Бонетский лабораторияси директори Эсен Шеримбоевнинг айтишича, бир кунда 200 га яқин тест сохталаштирилган ва 60 доллардан 100 долларгача бўлган нархларда сотилган ҳолатлар бўлган.

Шунга ўхшаш фактлар Қирғизистон Республикасининг Талас вилоятидаги “Чон-Капка” назорат-ўтказиш пунктида аниқланган, бу ҳужжатни 2000 сомга (23 доллар) сотиб олиш мумкин. Ақуа лабораторияси раҳбари Ирина Сопова бу фактни тан олди ва Талас филиали ходими тартибни бузгани учун ишдан бўшатилганини айтди. Бу иш бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

XS
SM
MD
LG